ТОШКЕНТ, 6 июль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг олий сиёсий лавозимига номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Кеча Халқ демократик партиясидан давлат раҳбарлиги учун номзод Улуғбек Иноятов ҳамда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида, «Адолат» социал-демократик партиясидан давлат раҳбарлигига номзод Робахон Махмудова Самарқанд вилоятида сайловчилар билан мулоқот ўтказди.
Бугун Ўзбекистон Президентлигига номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.
Учрашувлар чоғида номзодлар ўзларининг сайловолди дастурларини тақдим этмоқда, сайловчиларнинг саволларига жавоб бермоқда, уларни сайловда ҳамда мамлакатнинг келгусидаги тақдирини ҳал этиш жараёнида фаол қатнашишга чақирмоқда.