Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

160 мингдан ортиқ ватандошимиз «Дунё» АА эълон қилган Ўзбекистон Президенти сайлови бўйича хорижий давлатларда тузилган сайлов участкалари манзиллари кўрсатилган интерактив харитадан фойдаланди


160 мингдан ортиқ ватандошимиз «Дунё» АА эълон қилган Ўзбекистон Президенти сайлови бўйича хорижий давлатларда тузилган сайлов участкалари манзиллари кўрсатилган интерактив харитадан фойдаланди

ТОШКЕНТ, 8 июль. /«Дунё» АА/. Марказий сайлов комиссия қарори билан 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Президент сайловида бошқа мамлакатларда бўлиб турган  фуқароларимизнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш  мақсадида Ўзбекистоннинг 39 та чет давлатлардаги дипломатик ва  бошқа  ваколатхоналари  ҳузурида 56 та  сайлов  участкалари  ташкил этилди, деб хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Аккредитациядан ўтган халқаро ташкилотлардан ва хорижий давлатлардан қатнашадиган кузатувчиларнинг умумий сони 785 нафарни, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг умумий сони 1299 нафарни ташкил этмоқда.

Бугунги кунга қадар 160  мингдан  ортиқ  ватандошимиз  «Дунё» АА веб-сайтида эълон қилинган Ўзбекистон Президенти сайлови  бўйича хорижий давлатларда тузилган сайлов участкалари манзиллари кўрсатилган интерактив харитадан фойдаланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг  28 июнь – 5 июль кунлари Ўзбекистон  Президенти сайловида муддатидан  олдин  овоз бериш  жараёни  бўлиб  ўтди. Марказий сайлов  комиссияси  маълумотига кўра, 1 июль ҳолатида  муддатидан олдин овоз бериш  имкониятидан 376623 киши фойдаланди. Улардан 101031 нафари  хорижда  овоз берган.