Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

МСКда халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлардан ташриф буюрган кузатувчилар билан учрашувлар ўтказилди


МСКда халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлардан ташриф буюрган кузатувчилар билан учрашувлар ўтказилди

ТОШКЕНТ, 8 июль. /«Дунё» АА/.  Кеча куннинг иккинчи ярмида Марказий сайлов комиссиясида (МСК) муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларини кузатиб бориш мақсадида мамлакатимизга халқаро ташкилотлардан ва хорижий давлатлардан ташриф буюрган кузатувчилар билан учрашувлар ўтказилди, деб хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

МСК маълумотига кўра, улар қаторида Туркий тилли давлатлар ташкилоти Бош котиби ўринбосари Сади Жафаров ҳамда Туркий Давлатлар Парламентлараро Ассамблеяси миссияси раҳбари Ҳалук Ипек бошчиликларида миссиялар, Бангладеш сайлов комиссияси котиби Алам Жаҳангир, Қирғизистон МСК раиси ўринбосари Нурлан Койчукеев ва Қозоғистон МСК Раиси Нурлан Абдиров раҳбарлигида делегациялар ташриф буюришди.

Учрашувда 9 июль куни ўтказиладиган муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш қонунчилик талаблари ва демократик принципларга мувофиқ амалга оширилаётгани маълум қилинди.

Кузатувчилар томонидан сайловчиларнинг сайловга оид ахборотлар билан юқори савияда таъминланганлиги, бир қатор сайлов участкаларида биометрик-идентификация қурилмаларидан тажриба синов тариқасида фойдаланиш йўлга қўйилганлиги алоҳида эътироф этилди.

Таъкидлаш жоиз, халқаро ташкилотлардан ва хорижий мамлакатлардан ташриф буюрувчи кузатувчилар 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиб боради. Халқаро ва хорижий кузатувчилар Ўзбекистонга ташрифи мобайнида сайлов участкаларида бўлиб, кузатувлари юзасидан тегишли хулосалар ва тавсиялари беради.

Эслатиб  ўтамиз, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкалари тузилган.

«Дунё» АА томонидан хорижий давлатларда тузилган сайлов участкалари манзиллари кўрсатилган интерактив харитаси ишлаб чиқилди. Овоз бериш учун энг яқин сайлов участкаси ҳақидаги маълумотни юқорида кўрсатилган ҳаволадан олишингиз мумкин.