Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистондаги сайлов бўлиб ўтган деб тан олинди


Ўзбекистондаги сайлов бўлиб ўтган деб тан олинди

ТОШКЕНТ, 9 июль. /«Дунё» АА/. Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистонда муддатидан  илгари Президент сайлови бўлиб ўтган деб эълон қилди, чунки сайловчиларнинг иштироки аллақачон белгиланган 33 фоиздан ошган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Республика бўйича 10784 та сайлов участкасида овоз бериш эрталаб соат 8 да бошланди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг 39 хорижий давлатдаги ваколатхоналари ҳузурида ташкил этилган 56 сайлов участкаси ўз ишини бошлади.

Эслатиб ўтамиз, 28 июндан 5 июнгача бўлиб ўтган муддатидан олдин овоз беришдан 815313 нафар сайловчи фойдаланди, шундан 180729 нафари хорижда, 634584 нафари республика ичкарисида овоз берган.

Қонунчиликка кўра, сайлов  тан олиниши учун рўйхатга олинган сайловчиларнинг 33 фоизи овоз бериши керак. Ўзбекистонда сайлов участкалари Тошкент вақти билан соат 20:00 да ёпилади.