Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

МДҲ миссияси раҳбари: Сайловлар демократик сайловларни ўтказишнинг умумэътироф этилган тамойилларига тўлиқ жавоб берди


МДҲ миссияси раҳбари: Сайловлар демократик сайловларни ўтказишнинг умумэътироф этилган тамойилларига тўлиқ жавоб берди

ТОШКЕНТ, 10 июль. /«Дунё» АА/. МДҲ Кузатувчилар миссияси раҳбари, Ҳамдўстлик бош котиби Сергей Лебедев бугун Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида сўзлаган нутқида 9 июль куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайлови мамлакат Конституцияси ва Сайлов кодекси талабларига тўлиқ мос ҳолда ўтганини билдирди, деб хабар беради «Дунё» АА мухбири.

 

«Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги кузатувчилари миссияси 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтган сайлов Ўзбекистон Конституцияси ва Сайлов кодекси талабларига тўла мос ҳолда ўтди, деган хулосага келди, – деди Сергей Лебедев. – Улар рақобатбардош, эркин, очиқ ва шаффоф бўлиб, демократик сайловларни ўтказишнинг умумэътироф этилган тамойилларига тўлиқ  жавоб берди».