ТОШКЕНТ, 10 июль. /«Дунё» АА/. Бугун Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) кузатувчилар миссияси вакиллари иштирокида кеча мамлакатимизда бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Сайловлар профессионал тарзда, жиддий қонунбузарликларсиз, овоз бериш тартиб-қоидаларига риоя қилинган ва шаффофлик таъминланган ҳолда ташкил этилди ҳамда ўтказилди, – деди Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида бўлиб ўтган брифингда ТДТ бош котибининг ўринбосари Саъди Жафаров. – Миссия маъмурий ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳам тузилмалар томонидан сайлов жараёнига рухсатсиз аралашиш ҳолатларини аниқламади».
Миссия аъзолари овоз бериш жараёнида ҳам, овозларни санаб чиқиш жараёнида ҳам бир қатор сайлов участкаларида бўлиб, барча тартиб-қоидалар ўз вақтида ва қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилганини тасдиқлайдилар, деди Саъди Жафаров.
«Туркий давлатлар ташкилоти миссияси муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайлови миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилган ҳолда очиқ ҳамда ошкора тарзда ўтганини тасдиқлайди», - қайд этди ТДТ бош котибининг ўринбосари.