Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

ШҲТ кузатувчилар миссияси Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ишларига юқори баҳо берди


ШҲТ кузатувчилар миссияси Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ишларига юқори баҳо берди

ТОШКЕНТ, 10 июль. /«Дунё» АА/. Бугун Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилар миссияси вакиллари иштирокида давлатимиз раҳбарлиги учун 9 июль куни бўлиб ўтган сайлов якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилар миссияси раҳбари, ШҲТ бош котиби  Чжан Мин  ўз нутқида  9 июль куни бўлиб ўтган муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ишларига юқори баҳо берди. 

«Кузатувлар давомида сайловларда фуқароларнинг фаол қатнашгани, сайлов комиссиялари томонидан юқори тайёргарлик кўрилганига гувоҳ бўлдик, - деди Чжан  Мин. – Кузатишларимиз асосида шуни айтишимиз мумкинки, бутун овоз бериш жараёни ташқи аралашув ва кескинликсиз тинч ва осойишта муҳитда ўтди. Сайлов участкаларида ҳеч қандай шикоят ва эътирозлар бўлмади. Овоз бериш куни кузатувчилар миссияси қонунбузарликларни қайд этмади».