Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

МСК Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти лавозимига сайланганлиги тўғрисидаги қарорни қабул қилди


МСК Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти лавозимига сайланганлиги тўғрисидаги қарорни қабул қилди

ТОШКЕНТ, 11 июль. /«Дунё» АА/. Бугун  пойтахтимизда  Ўзбекистон Марказий сайлов  компаниясининг   муддатидан  илгари  Ўзбекистон Президенти  сайлови якунларига  бағишланган мажлиси бўлиб ўтди, деб  хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

МСК маълумотига кўра, комиссия раиси Зайниддин Низамходжаев олиб борган мажлисда жорий йил 9 июль куни бўлиб ўтган муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайлови натижалари тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 15,6 миллиондан зиёди ёки қарийб 80 фоизи ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этиб, ўзи муносиб деб билган номзодга овоз берди.

Мажлисда 2023 йил 9 июль куни ўтказилган Ўзбекистон Президенти сайлови якунлари бўйича баённома тузилди ҳамда сайлов натижаларини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Жумладан, сайловда овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 87,05 фоиз овоз билан  Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланганлиги тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан номзод Робахон Анваровна Маҳмудовага сайловчиларнинг 4,43 фоизи, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Улуғбек Илёсович Иноятовга 4,02 фоизи ва Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод Абдушукур Худойқулович Ҳамзаевга 3,74 фоизи ёқлаб овоз берилганлиги баённомада акс эттирилди.

Бундан ташқари, мажлисда муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида МСКга келиб тушган мурожаатлар тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди ва тегишли қарор қабул қилинди.