Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон Президенти Жиддага жўнаб кетди


Ўзбекистон Президенти Жиддага жўнаб кетди
 

 18.07.2023

Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 июль куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Жидда шаҳрида “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги биринчи саммитда иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

Тадбир доирасида қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.