Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади


Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади
 

 03.08.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон томонининг таклифига биноан жорий йил 4 август куни амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрида бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражада учрашувлар ўтказиш ҳамда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон Президентларининг уч томонлама саммитида иштирок этиш режалаштирилган.

Тадбирлар давомида минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилади.