Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Турк компанияси Навоий вилоятида жаҳон стандартларига мос замонавий лаборатория очишни режалаштирмоқда


Турк компанияси Навоий вилоятида жаҳон стандартларига мос замонавий лаборатория очишни режалаштирмоқда

ТОШКЕНТ, 15 август. /«Дунё» АА/. Навоий вилояти ҳокимлигида Туркиянинг «Diaclinica»  тиббиёт компанияси раҳбари Меҳмед Эмин бошчилигидаги делегация билан  учрашув бўлиб ўтди, деб  хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, учрашувда вилоятда жаҳон стандартларига мос замонавий лаборатория ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Ўз навбатида вилоят раҳбарияти бу борада ҳар қанча кўмак ва ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди.

Музокаралар натижасида соҳага Туркия инвестициясини жалб қилиш бўйича келишувга эришилди.

«Diaclinica» компанияси  ўз фаолиятини 2002 йилда бошлаган. 2007 йилдан дунё бўйича «Bioanalytic» бренди остида юқори сифатли диагностика реагентлари ва тўпламларини ишлаб чиқариш ҳамда етказиб бериш борасида ҳам фаолият олиб боради.

Ҳозирги кунда ушбу  компания Ўзбекистон бўйича ўз филиалини Навоийда очди ва марказлашган лаборатория ташкил этиш учун юқори аниқликдаги технологияларни олиб кириш ишларини бошлаб юборган.