ТОШКЕНТ, 4 сентябрь. /«Дунё» АА/. Туркиянинг Мерсин шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон челленж кубоги сериясига кирувчи мусобақа бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, мазкур турнирда иштирок этган ҳамюртимиз, тажрибали спорт гимнастикачи Оксана Чусовитина олтин медальни қўлга киритди. Ҳамюртимиз аёллар ўртасидаги таяниб сакраш дастурида барча рақибаларини ортда қолдирди.
Оксана Чусовитина ўзининг севимли дастурида 13.067 балл жамғаришга муваффақ бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда туркиялик Бенгиси Йилдиз ва Черен Бинерга насиб этди.