Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон Президенти Россия Федерациясига жўнаб кетди


Ўзбекистон Президенти Россия Федерациясига жўнаб кетди
 

 05.10.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 5 октябрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Қозон ва Москва шаҳарларида бўлади, тор ва кенгайтирилган таркибда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

Шунингдек, Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин ва Татаристон Раиси Рустам Минниханов билан учрашувлар ўтказилиши, қатор объектларга ташриф буюрилиши режалаштирилган.