Embassy Contact
phone
Consular Issues
phone

Ўзбекистон Президенти Пекинга жўнаб кетди


Ўзбекистон Президенти Пекинга жўнаб кетди
 

 16.10.2023

Самарқанд шаҳридаги тадбирлар дастури якунлангач, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни кечаси Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Пекин шаҳрида “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форумида иштирок этади. Шунингдек, ХХР Раиси Си Цзиньпин ва Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси Ван Хунин билан музокаралар, бошқа икки томонлама учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.