Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон ва Италия Президентлари дарахт экиш маросимида иштирок этдилар


Ўзбекистон ва Италия Президентлари дарахт экиш маросимида иштирок этдилар
 

 10.11.2023

Ўзбекистон-Италия саммити дастури доирасида Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Сержо Маттарелла дарахт экиш маросимида иштирок этдилар.

“Кўксарой” қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонида давлат раҳбарлари биргаликда арча экдилар. Бу халқларимиз ўртасидаги анъанавий дўстлик муносабатлари мустаҳкамланиб, Ўзбекистон ва Италиянинг кўп қиррали ҳамкорлиги ва стратегик шериклиги кенгайиб бораётганининг рамзи бўлади.