Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Туркиядан муносабат: Ўзбекистон янги халқаро муҳитда яна бир бор ҳамкорлик, дўстлик ва цивилизациянинг муҳим чорраҳаси сифатида намоён бўлмоқда


Туркиядан муносабат: Ўзбекистон янги халқаро муҳитда яна бир бор ҳамкорлик, дўстлик ва цивилизациянинг муҳим чорраҳаси сифатида намоён бўлмоқда

АНҚАРА, 11 ноябрь. /«Дунё» АА/. Анқара инқироз ва сиёсий тадқиқотлар маркази «АNKASAM» директори Меҳмет Сейфеттин Эрол «Дунё» АА учун интервьюсида 9 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) саммити якунлари ҳақидаги фикрларини билдирди:

 – Евросиёнинг нуфузли мамлакатларидан бири - Янги Ўзбекистон яна бир муҳим халқаро тадбирга мезбонлик қилди. Аввало, минтақавий ҳамкорлик бўйича муҳим ташкилот – ИҲТ саммитига Ўзбекистон илк бор мезбонлик қилаётганини таъкидлаш лозим.

 

Ўзбекистоннинг ташкилотдаги фаолияти мамлакатнинг кўп қиррали ташқи сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб, у ўзаро муваффақият, конструктив дипломатия, тинчлик ва фаровонлик тамойилларига асосланган.

 

Халқаро муҳитда инқироз ва муаммолар кучайиб бораётган бир пайтда мазкур саммит «глобал тинчлик», «глобал тараққиёт ва фаровонлик», «глобал барқарорлик ва хавфсизлик» мақсадлари доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.

 

Шу нуқтаи назардан қараганда, Марказий Осиёнинг юраги бўлган Ўзбекистон минтақавийлик катта аҳамият касб этган янги халқаро муҳитда яна бир бор ҳамкорлик, дўстлик ва цивилизацияларнинг муҳим чорраҳаси сифатида намоён бўлмоқда.

 

Яна бир эътибордан четда қолдириб бўлмайдиган муҳим жиҳат шундаки, ушбу тадбир Учинчи Ренессанс даври меъмори бўлган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида юксак савияда ўтказилди.

 

Дарҳақиқат, саммит кун тартибидаги масалаларга назар ташлайдиган бўлсак, уларнинг нақадар долзарб эканига амин бўламиз. Бунга аъзо давлатлар ўртасидаги иқтисодий, савдо ва маданий ҳамкорликни яхшилаш, минтақавий савдо, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқалар киради.

 

Саммитда Фаластин-Исроил муаммоси, Фаластинга гуманитар ёрдам кўрсатиш каби мавзулар ҳам муҳокама қилинди. Бу сигналлар инсон қадр-қимматига қаратилган юксак цивилизациянинг муҳим марказларидан бири бўлган Ўзбекистондан келаётгани жуда муҳим.