Ўзбекистон ва Туркия ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
ТОШКЕНТ, 25 январь. /«Дунё» АА/. Туркия Олий таълим кенгаши аъзолари ва қатор олий таълим муассасалари ректорларидан иборат делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида кеча Тошкент давлат иқтисодиёт университетида «Ўзбекистон – Туркия: таълим соҳасидаги ҳамкорлик истиқболи» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.