ЭКОЛОГИК БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ – ДАВР ТАЛАБИ
Халқаро ташкилотларнинг маълумотларига кўра, ҳар йили 7 миллион гектарга яқин унумдор ерлар жаҳон қишлоқ хўжалиги айланмасидан тортиб олинмоқда, ҳар йили дунёда 7 миллион киши ҳаво ифлосланиши таъсиридан вафот этмоқда, 2025 йилга бориб эса, дунё аҳолисининг ярмидан кўпи сифатли сув истеъмолидан маҳрум бўлиши мумкин.