Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 15 март куни амалий ташриф билан Анқара шаҳрига жўнаб кетди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида иштирок этиш учун 15-16 март кунлари амалий ташриф билан Анқара шаҳрида бўлади.
ТОШКЕНТ, 14 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) директори Элдор Арипов Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги 26-Евроосиё иқтисодий саммитида иштирок этди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.
Ўзбекистонда ҳам аҳоли сони кўпайиши ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ривожланиб, одамларнинг турмуш даражаси яхшиланиб боргани сари электр энергиясига бўлган талаб ошиб бормоқда.