Туркияда “Ватан соғинчи” номли маданий-маърифий тадбир ўтказилди
ИСТАНБУЛ, 23 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Туркиядаги “O'zbek Kadin Haklari” уюшмаси билан ўзаро ҳамкорликда буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги ва буюк давлат арбоби, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан “Ватан соғинчи” номли маданий-маърифий тадбир ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.