Ўзбекистон ва Туркия таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда
Жорий йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Туркия Республикаси Олий таълим Кенгаши Раиси Э.Узвар бошчилигидаги мазкур Кенгаш раҳбарияти вакилларидан иборат делегацияни қабул қилди. Учрашувда, шунингдек, Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси О.Бекар ҳамда Туркия Республикаси Савдо вазирлиги вакиллари иштирок этдилар.