Embassy Contact
phone
Consular Issues
phone

Туркияга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!


Туркияга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!

ТОШКЕНТ, 26 апрель. /«Дунё» АА/.  Жорий йил 15 майдан  бошлаб    Бухоро  –  Истанбул  –  Бухоро  янги  халқаро  йўналиши  бўйича  авиақатновлар  йўлга  қўйилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

«Uzbekistan Airways» телеграм-канали орқали тарқатилган маълумотга кўра,  парвозлар  ҳафтада икки  маротаба - пайшанба  ва  якшанба  кунлари  амалга  оширилади.

Эслатиб ўтамиз, май ойидан эътиборан Тошкент – Сеул – Тошкент халқаро йўналиши бўйича ҳам парвозлар сони оширилиши режалаштирилмоқда.