ТОШКЕНТ, 26 апрель. /«Дунё» АА/. Жорий йил 15 майдан бошлаб Бухоро – Истанбул – Бухоро янги халқаро йўналиши бўйича авиақатновлар йўлга қўйилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Uzbekistan Airways» телеграм-канали орқали тарқатилган маълумотга кўра, парвозлар ҳафтада икки маротаба - пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, май ойидан эътиборан Тошкент – Сеул – Тошкент халқаро йўналиши бўйича ҳам парвозлар сони оширилиши режалаштирилмоқда.