Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

Ўзбекистон Президенти Жиддага келди


Ўзбекистон Президенти Жиддага келди
 

 18.07.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга келди.

Жидда шаҳрининг халқаро аэропортида мамлакатимиз етакчисини Макка минтақаси ҳокими ўринбосари шаҳзода Бадр бин Султон Ол Сауд ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Саммитнинг асосий тадбирлари – “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги давлат раҳбарлари йиғилиши ҳамда икки томонлама музокаралар эртага, 19 июль куни бўлиб ўтади.