Туркияда Алишер Навоий илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди
АНҚАРА, 3 июнь. /“Дунё” АА/. 2022 йил 2 июнь куни мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонасида туркий тиллар бўйича етакчи олим, Башкент университети профессори Абдураҳмон Гўзал бошчилигидаги бир гуруҳ ўқитувчилар иштирокида “Ўзбекистоннинг давлат тили соҳасидаги ислоҳотлари” мавзусига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.