Туркияда Ўзбекистон маданияти ва санъати тақдим этилди
ИСТАНБУЛ, 24 ноябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси билан ҳамкорликда Истанбул тижорат университетида Ўзбек тили байрами куни ва Ўзбекистон давлат байроғи куни муносабати билан тантанали тадбир ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.